Шу кунларда USAID, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, ЎзННТМА ҳамда "Winrok international" ННТ билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида “Одам савдосидан жабрланганларни идентификация ва реабилитация қилиш ҳамда уларга тергов ва суд жараёнларида психологик ҳамроҳлик қилиш” мавзусида тренинг ўтказилмоқда.
Унда Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида фаолият юритувчи ННТлар ҳамда ЎзННТМА раҳбарияти ва ҳудудий бўлинма ходимлари иштирок этмоқда.
Терингда Ўзбекистон Республикасининг одам савдосига қарши кураш ва одам савдосидан жабрланганларни руҳий реабилитация қилишни таъминлаш соҳасидаги миллий қонунчилиги, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида одам савдоси жабрдийдаларига психологик ҳамроҳлик қилиш ҳамда тергов ва жиноий ишни кўриб чиқиш жараёнида одам савдосидан жабрларганларга психологик ҳамроҳлик қилишни ташкил қилиш масалалари иштирокчилар билан кўриб чиқилиб, бу борадаги янги билим ва кўникмалар берилмоқда.
Тренинг давомида амалий машғулотлар ташкил этилиб, иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда Одам савдосидан жабланганларни ёки одам савдоси жабрланувчилари, деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ одам савдосидан жабрланганлар эҳтиёжларини баҳолаш ва уларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича таклиф ва амалиётда қўллаш мумкин бўлган тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.
Тренинг жорий йилнинг 22 январига қадар давом этади.