Хоразм вилояти Урганч шаҳри “Караван” меҳмонхонаси конференц залида, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.
Ташкил этилган мазкур семинар бугунги куннинг глобал муаммоси ҳисобланмиш, Одам савдосига қарши курашиш ҳудудий комиссияси ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилди.
Тадбирда қатнашган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ҳамда мутасадди ходимлари айни жараёнда Хоразм вилоятида Одам савдосининг олдини олиш учун ўзларининг жорий йилги дастур-режалари ҳамда таклифларини билдирдилар. Одам савдоси жабрдийдаларига кўмак кўрсатиш каби масалалар алоҳида муҳокама қилинди.