Хабарингиз бор, ЎзННТМА томонидан “Мадад” ННТ ҳамкорлигида ННТларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси кўтказилиб келинмоқда.
Шу кунга қадар республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да юздан ортиқ ННТларга ҳуқуқий консультатив кўмак берилди, кўплаб ННТларга амалий ёрдам кўрсатилди, қолаверса, бир қатор масалаларни жойида ижобий ҳал қилиш имкони бўлди.
ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан ННТлар вакиллари учун ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да ҳам ўндан ортиқ ННТлар вакиллари иштирок этди.
Хусусан, "Оила" илмий, ижтимоий, гуманитар ва ёшлар ташаббуслари маркази раҳбари М.Утепбергенов ёш оилалар билан ишлайдиган Психологик марказ ташкил этиш, туманларда ҳам унинг бўлимларини йўлга қуйиш масаласида мурожаат қилди.
Унга жавобан “Мадад” ННТ вакили ННТ ташкил этиш тартиби, киритилган янги ўзгаришлар, ННТнинг бўлинмаларини тузиш борасида батафсил маълумот берди. ЎзННТМА ходимлари эса, унга ҳужжатларни тайёрлашда, адлия органига мурожаат қилишда амалий кўмак берадиган бўлди.
Ҳудди шунингдек, ӮзННТМА Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар "Мадад" ННТ билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни” ӯтказилди.
Унда фаолият юритмаётган ННТни тугатиш, грант лойиҳаларини шакллантириш, ННТнинг солиқ қарздорлигини сўндириш, ННТ томонидан амалга оширилган грант лойиҳаси якуний ҳисоботларини тайёрлаш ва фаолият кўрсатиши учун хизмат хоналар ажратиш борасида мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлар юзасидан ННТлар вакилларига ҳуқуқий консультатциялар ва тўғри йўналиш берилди.
“Очиқ эшиклар куни” бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда.