Урганч туман ҳокимлиги биноси мажлислар залида, ӮзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ва "Мадад" ННТ билан ҳамкорликда ННТлар учун “Очиқ эшиклар куни” ӯтказилди.
“Очиқ эшиклар куни” ННТлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, фаолиятлари билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш, имтиёзлар ва уларни қизиқтираётган бошқа саволларга жавоб бериш, ҳуқуқий маслаҳатлар ва консультатив хизматлар кўрсатиш мақсадида ҳар ойда мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Тадбирда Мадад ННТ ижрочи директори Т.Турсунов, Урганч туман адлия бошқармаси, давлат ва нодавлат ташкилотлари, ёшлар, хотин-қизлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ушбу “Очиқ эшиклар куни”да ННТ вакиллари томонидан жиноятчилик ва ҳукукбузарликларни олдини олишда давлат ва нодавлат ташкилотларини ҳамкорлигини кучайтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича ҳуқуқий механизмларни қўллаш бўйича мурожаатлар келиб тушди. Мадад ННТ ижрочи директори Т.Турсунов ва Урганч туман адлия бошқармаси вакиллари томонидан атрофлича ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, ННТлар фаолиятида юзага келаётган айрим масалалар ҳам очиқ айтилиб, малакали юристлар уларни ҳал қилиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берди.