Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда вилоятларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда.
Ана шундай “Очиқ эшиклар куни”нининг навбатдагиси Урганч шаҳаридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи”да бўлиб ўтди.
Онлайн ва офлайн тарзда 30 дан ортиқ ННТлар вакиллари иштирок этган мазкур мулоқотда ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, “Мадад” муассаса шаклидаги ННТ Урганч туман ва Хива шаҳар маслаҳат бюроси бош мутаҳассислари У.Рахимов ва Л.Ниязовалар ННтларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, консультатив хизматлар кўрсатишди.
—Вилоятдаги Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг туман бўлимлари адлия ва солиқ бошқармасида рўйхатдан ўтказилган, лекин статистика бошқармаси томонидан рўйхатга қуйишда муаммолар юзага келмоқда. Ҳисоботлар топширишда ҳам қийинчиларга учрадик, - дейди Ўзбекистон ногиронлар жамияти Хоразм вилоят ҳудудий бўлими раҳбари С.Курбанова. —Мазкур масалада ёрдам сўраб бугунги “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этдим. Мурожаатимга ижоби ёндошиб тегишли органларга ёзма равишда мурожаат қилишимни, ҳужжатларни тўлдиришда ёрдам беришларини билдиришди. Қолаверса, бошқа масалалар юзасидан ҳам малакали юристларда маслаҳат олдим. Биз каби ННТларнинг муаммоларига ечим бўлаётган шу каби мулоқотлар доимий тарзда ўтказиб турилишини истар эдик.
Шунингдек, мутаҳассислар мурожаатчиларнинг Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар, ҳайрияларни жалб қилишдаги қийинчиликлар, коммунал тўловларини билан боғлиқ муаммолар, тадбир ташкил этишдан олдин тегишли органни огоҳлантириш тартиби каби 20 ортиқ саволларга батафсил жавоб беришди.
ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси