Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда туман сектор раҳбарлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда 34 та корхона ва ташкилот ўзларининг 655 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати, «Артел» корхонаси ва тикув фабрикаларидаги бўш иш ўринлари кўпчиликни қизиқтирди. Шунингдек, «Ҳунарманд» уюшмасининг Нурафшон шаҳридаги аъзолари ўз маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этди.
Меҳнат ярмаркасида 112 нафар ишсиз фуқаро қатнашган бўлса, уларнинг 18 нафари доимий ишга йўналтирилди, 5 нафари касб-ҳунарга ўқитиш учун рўйхатга олинди ва 7 нафари жамоат ишларига жалб қилинди.