Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармонни амалга ошириш ишлари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Тошкент шаҳрида ёшлар билан ишлаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гурух тузиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва ЎзННТМА Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ишлаш режалаштирилди.