Малака ошириш курсининг асосий мақсади: ННТлар фаолиятини тизимли, инновацион ташкил этиш, ННТлар раҳбарларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда фаоллигини ошириш, самарали иш услубларини танлаш ва натижадорликка эришиш масалалари бўйича билимлари ҳамда амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Малака ошириш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Малака ошириш вақти: 2023 йил 17-27 апрель.
Қабул квотаси: 75 нафар ННТ раҳбарлари.
Малака ошириш курсида иштирок этиш учун талабгор ННТ раҳбарлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар uznntma2023@gmail.com электрон почтасига юборилади:
1. Ариза (иловага мувофиқ, WORD ва PDF форматда юборилиши, PDF форматдаги ариза раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак);
2. ННТ раҳбарининг маълумотномаси (объективка, word форматда);
3. ННТ раҳбари этиб сайланганлиги тўғрисидаги ҳужжат (буйруқ)дан кўчирма;
4. ННТ раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти, ID картаси) нусхаси;
5. ННТ раҳбарининг фотосурати – 1 дона (9 х 12 ҳажмда, оқ фонда);
6. ННТ гувоҳномаси нусхаси.
Барча ҳужжатлар битта папкада zip fayl кўринишида юборилиши шарт. Ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатда ННТ раҳбарининг номзоди кўриб чиқилмайди.
Тингловчиларнинг малака ошириш курси билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қопланади.
Аризалар 2023 йил “ 27 “ мартга қадар қабул қилинади.
Саралаш танлови Низоми ва қўшимча маълумотлар билан ЎзННТМАнинг расмий сайти (www.ngo.uz) ҳамда @UZNNTMA1 телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон рақамлар: (55) 503-05-12, (90) 997-35-85