Бугунги кунда ахборот маконида нафақат ОАВ, блогер ва журанлистлар, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам ўз фаолиятлари ёритишда бевосида иштирок этиб келмоқдалар.
ННТларнинг медиамаконда ўз ўринига эга бўлиши, фаолиятини кенг оммага сифатли ва тўғри тақдим этиши учун соҳага оид билимларини ошириш мақсадида ЎзННТМАда “Медиа саводхонлик ва ахборот маданияти: ННТларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш” мавзусида онлайн ва офлайн форматда ўқув-семинари ўтказилди.
Унда ЎзННТМА Марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар ходимлари, ОАВ йўналиши бўйича фаолият юритувчи ННТлар ва ҳудудлардаги ННТларнинг ахборот хизмати ходимлари иштирок этди.
Семинарни малакали соҳа вакиллари, журналист ва медаитренерлар олиб боришди.
Семинар давомида ННТни медиақиёфасини яратиш, мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш, оммага қизиқарли янгилик учун асос яратиш, ОАВ орқали ва ижтимоий тармоқларда ННТ фаолиятини илгари суриш ҳамда медиаматериал тайёрлашда аҳамият бериши мумкин бўлган аҳлоқий нормаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Семинар давомида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берилди ҳамда ННТларнинг ОАВга мурожаат қилиш тартиби ва тадбир маълумотларини тайёрлаш ҳамда ёритиш масалалари бўйича ҳам тушунчалар берилди.
Иштирокчиларнинг таклифларидан келиб чиқиб, мазкур йўналишдаги семинарни янада кенг қамровда, хориж тажрибаси мисолида ташкил этишга келишиб олинди.
ЎзННТМА Ахборот хизмати