“ННТларнинг фаолиятини янада ривожлантириш ва муаммоларни ижобий ҳал этиш йўллари” мавзуида Наманган вилоятида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида “ННТларнинг фаолиятини янада ривожлантириш ва муаммоларни ижобий ҳал этиш йўллари” мавзуида   Парламент комиссияси аъзолари Шухрат Якубов ва Иброхим Ходжиев фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.  Йиғилишда иштирок этган “Меҳрибон” фахрийлар маркази  раҳбари  А.Назаров, “Тамаддум-21” илмий ижодий бирлашмаси вакиллари Л.Махмудов, А.Турдалиев, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими бошлиғи Х.Артиқовлар мавзу юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар. Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган 3- ва 4-грант танловлари ғолибларига сертификатлар топширилди.

 

ЎзННТМА Наманган вилоят бўлинмаси координатори: И.Каримов