“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят ҳузуридаги жамоат фонди, вилоят адлия бошқармаси ҳамда ЎзННТМА Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбар ва масъуллари иштирокида фонднинг туман, шаҳар мутахассисларининг грант танловларида иштирок этишда фаоллигини ошириш юзасидан “Салоҳиятли кадрлар – давлатимиз тараққиёти таянчи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятдаги ННТларни молиявий барқарор ривожланиши учун грант танловларида иштирокини кучайтириш, танловга тақдим этиладиган лойиҳаларнинг сифатини яхшилаш ҳамда танловга тақдм этиладиган муаммоларни ижтимоий аҳамиятлилик даражасини тўғри танлаш бўйича тушунчалар бериш, шунингдек, жойлардаги ижтимоий аҳамиятга молик масалаларда давлатга кўмакчи сифатидаги ролини янада ошириш масаласига алоҳида урғу берилди.
Тадбирда маърузачилар томонидан “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлимлари раҳбар ва масъулларига грант танловларига лойиҳаларни тақдим этишга қўйиладиган асосий талаблар, танловга талабгор (иштирокчи) лойиҳа талабномасида (лойиҳа аризасида) қўйиладиган шартлар бўйича батафсил тушунчалар берди.
Шунингдек, лойиҳа бюджетининг лойиҳа мазмунига мувофиқлиги ва уни асослантирилганлиги бўйича қўйиладиган мезонлари хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, лойиҳа смета харажатлари мақсадли ва асосли тузилганлиги, ортиқча харажатларга йўл қуйилмаслиги, ойлик иш ҳақи миқдори жами сўралган маблағнинг 20 фоизидан ошмаслиги, жами сўралган маблағнинг 15 фоизгача моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтириш, сотиб олинадиган товар моддий бойликлар ва моддий техник базанинг қиймати (баҳоси) асослантирилиши, рақобат вароғи ишлаб чиқилиши, лойиҳа бюджетида сўралган маблағнинг камида 60 фоизидан ортиғи ижтимоий ва умум аҳамиятга молик мақсадларга йўналтирилиши юзасидан фикрлар алмашилди.
Шунингдек, тадбир давомида грант танловлари иштирокининг ҳуқуқий асослари, грант талаблари бузилиши ёки нотўғри фойдаланилиши, талаблар ва шартларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги бўйича жавобгарликлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.
ЎзННТМА Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси