ННТларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим вазифа

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими ҳамда ЎзННТМАда ташкил этилган “Экспертлар гуруҳи” ҳамкорлигида “ННТлар ходимларининг ҳуқуқий билимлари ва касбий маҳоратларини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда ЎзННТМА ҳудудий бўлинмалари ходимлари ва 250 дан ортиқ ННТлар вакиллари ZOOM орқали иштирок этди.

Семинар-тренингда Республикада фаолият олиб бораётган ННТлар вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган масалалар асосий мақсад қилиб олинди.

Тренингда ҳакамлик судлари – иқтисодий низоларни ҳал этишнинг нодавлат муқобил шакли сифатида, адвокатура ва ННТлар ўртасидаги ҳамкорлик, асосий тамоиллар, усуллари ва самарадорлиги, Ўзбекистонда психологиянинг долзарб масалалари, ННТларнинг халқаро ва чет эл ташкилотлари билан ҳамкорлиги, бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларидан молиявий ҳисобни халқаро стандартларининг фарқи, ҳамда ННТлар фаолиятини эркинлаштиришнинг аҳамияти каби мавзуларда маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, семинар-тренингда ННТларнинг эркин фаолият олиб боришларини таъминлаш, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг ривожланишида нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки ва фаоллигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида “Экспертлар гуруҳи” аъзолари ва ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар вакилларидан амалдаги қонунчиликка ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлар ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

 Н.Шодмонов,

ЎзННТМА нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.