Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацаяси томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази, Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацаяси, давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацаяси раис К.Ишанходжаев олиб борди.
Сўзга чиққанлар Асосий қонунимиз энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларини, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасини, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини акс эттирганлигини алоҳида қайд этишди.
Таъкидландики, илгари сурилаётган, мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар – шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўяётгани, мамлакат конституциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилмоқда. Ушбу жараёнларда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 ноябрдаги Фармонига биноан мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда фаол иштирок этаётган 84 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацаяси
Ахборот хизмати