Референдум иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартишлар билан таништириш мақсадида ЎзННТМА ва унинг ҳамкорлари томонидан жойларда туркум тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги ана шундай тадбир Тошкент давлат Аграр Университетида Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси раиси - Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакиллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комисияси раиси ўринбосари Қ.Бурханов йиғилганларга Ўзбекистон Республикасида Конституциявий ислоҳотларнинг моҳиятини аниқ ифодалаб берди.
Демократия ва инсон ҳуқуқлари Институти директори, юридик фанлари номзоди С.Ходжаева эса, Ўзбекистон Республикасида референдумни ташкил этиш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини референдумда биринчи марта овоз берувчи ёшларга аниқ мисоллар билан тушунтириб берди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан соҳа вакилларига мурожаат қилишди. Хусусан, ёшларга оид моддалар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия масалалари ёшлар эътиборида бўлди.