ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда "Мадад" муассаса шаклидаги ННТнинг вилоятдаги бюроси билан ҳамкорликда навбатдаги “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” тадбири ўтказилди.
“Очиқ эшиклар куни”да вилоятда фаолият олиб бораётган ННТлардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, уй-жойни тасарруф этишда ва уй жойни мерос қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар, ЯТТ ташкил қилиш ҳамда солиқ тўлаш тартиби, 1 ойлик харбий ҳизматни ўташ тартиби ҳамда ННТларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисоботлар топшириш бўйича мурожаатлар тингланди.
Кўтарилган барча масалаларга "Мадад" - муассаса шаклидаги Наманган шаҳар бюроси мутахассиси И.Абдуллаев консультатив тавсия ҳамда маслаҳатлар берди.