ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Унда асосий эътибор ННТлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар, ҳуқуқий кўмак масалаларига қаратилди.
ННТларнинг саволлари ва ўндан ортиқ мурожаатларига “Мадад” ННТнинг малкали юристлари жавоб беришди.
Мисол учун "INKLYUZIV HAYOT" Ногиронлар жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбари Утепбергенова Клара янги очилган ННТлар ривожланишига маҳаллий грантлар ажратиш, ОАВда ННТлар учун махсус “ННТ соати” кўрастувларини ташкил этиш бўйича таклиф билан чиқди. Таклифлар инобатга олиниб, ЎзННТМА томонидан “ННТлар мактаби” рукни остида махсус кўрсатувлар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этишга келишиб олинди.
ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси