Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон Фармонида 2023 йилда жами 150 нафар ННТ раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириш вазифаси белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, 2023 йил 28 февраль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси мажлислар залида жорий йилнинг апрель-май ойларида 2023 йилда бўлиб ўтадиган ўқувларнинг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан Ассоциация ҳудудий бўлинмалари иштирокида онлайн (ZOOM) давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида ЎзННТМА раҳбарияти томонидан ўқувларни сифатли ташкил этиш, ўқув курсига ҳар бир ҳудуддан фаол номзодларнинг иштирок этишларини таъминлаш, ташкил қилинаётган ўқув курслари тўғрисида ННТлар орасида фаол тарғибот ишларини олиб бориш каби масалалар юзасидан вазифалар белгиланди.
Шунингдек, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширган ННТ раҳбарларидан таркиб топган “Тренерлар штаби аъзолари” билан ҳамкорликда иш ташкил этиш, ёш ва фаолият юритишга қийналаётган ННТларга кўмак бериш каби вазифалар ҳам белгиланди.