Хабарингиз бор, ЎзННТМА томонидан ННТ раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш курсларига талабгорлар аризалари қабули бошланганлиги эълон қилинди.
Бугун жойларда мазкур ўқувлар тарғиботи қизғин олиб борилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида малака ошириш курсида иштирок этиш истагини билдирган ННТлар раҳбарлари учун давра суҳбати ташкил этилди.
Аввалги ўқувларда шу кунга қадар вилоятдан 11 нафар ННТлар раҳбарлари иштирок этиб, ўз малакасини оширди. Шунингдек, улар ЎзННТМА қошида ташкил этилган “Тренерлар штаби” аъзолигига ҳам қабул қилинди. Тренер сифатида олган билимларини ёш ННТлар билан бўлишиб, уларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Шу билан бирга, эгаллаган замонавий билимлари натижасида маҳаллий ва хорижий грантларни қўлга киритишди.
Мазкур кўрсатгични янада ошириш, Далватимиз раҳбари ташаббуси билан ННТларга яратиб берилаётган имкониятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ННТлар вакилларининг хабардорлиги оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, малака ошириш курслари 2023 йил 26 апрель-6 май саналарида бўлиб ўтади. Қабул квотаси 75 нафар ННТ раҳбарларини ташкил этади.