ННТлар маҳаллаларда яшил масканларни барпо этмоқда

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда “долзарб 40 кунлик” тадбирлари Наманган вилоятида ҳам давом этмоқда.

Уйчи тумани, "Қўрғонча" маҳалласида Ўзбекистон Қизил ярим ой  жамияти Уйчи тумани бўлими, "Қўрғонча" МФЙ раиси, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси ва фаоллар билан биргаликда МФЙ биноси атрофи ва йўл бўйларига Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан етказиб берилган манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, Наманган шаҳаридаги "Мажнунтол" маҳалласида Ўзбекистон “Мехр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди вилоят бўлими, "Мажнунтол" МФЙ, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси иштирокчилари ҳамда маҳалладаги отахонлар билан биргаликда маҳалла ҳудуди ободонлаштирилиб, манзарали кўчатлар экилди.

Ҳудди шунингдек, кўчат экиш акциялари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ННТлар фаоллиги остида ташкил этилмоқда.

ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси