Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида малака ошираётган ННТлар раҳбарлари бевосита амалий жараёнларга ҳам гувоҳ бўлишмоқда.
Хусусан, куни кеча тингловчилар Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва "Тараққиёт стратегияси" марказига ташриф буюриб, уларнинг иш фаолияти, олиб бораётган лойиҳалари билан танишишди.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вакиллари фуқаролик жамиятида жамоатчилик назоратининг муҳим аҳамияти, бу борада жойларда иш бошлаган жамоатчилик кенгашлари фаолияти ҳамда мавжуд муаммоларга тўхталиб, тингловчилар билан камчиликларни бартараф қилиш бўйича фикр алмашишди.
"Тараққиёт стратегияси" марказида эса, тингловчилар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг ижроси юзасидан олиб борилаётган таҳлиллар, жумладан, фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.