ННТлар фаолиятида фандрайзинг ва самарали мулоқот аҳамияти

ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси Қўқон шаҳрида фаолият олиб борувчи “Эзгу ният” имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Фандрайзинг асослари ва самарали мулоқот” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг “Эзгу ният” имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш марказининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Луч света” дастурида ғолиб бўлган “Қоронғу оламга ёруғлик нури” деб номланган лойихаси доирасида ташкил этилди.

Тадбирнинг максади - қўшимча молиявий маблағларни жалб этишда ННТларнинг кўникмаларини янада ошириш, фандрайзинг ва ҳомийлик фаолиятини ташкил этиш, ННТ фаолиятида коммуникатив мулокот тизимини янада ривожлантириш хамда ахборот алмашинувини такомиллаштиришдан иборат бўлди.

Семинарда вилоятдаги 20 нафар ННТлари вакиллари мавзу бўйича билим ва кўникмалари оширишди.  Тадбир якунида фаол иштирок этганларга сертификатлар билан тақдирланди.

 

ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси