ННТлар фаолияти ва таклифлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан жойлардаги ННТлар фаолиятида юзага келаётган тўсиқ ва камчиликларни аниқлаган ҳолда уларга ечим топиш мақсадида жойлардаги ННТлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, ЎзННТМА Кенгаши раисининг ўринбосари Д.Мирзаев Андижон вилоятидаги бир қатор ННТларда бўлиб, улар фаолиятини ўрганди.

Жумладан,  Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Андижон шаҳар бўлинмаси ҳамда Андижон вилояти "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" вакиллари билан суҳбатлашиб, давлат гранти лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ва лойиҳалар якунланганидан сўнг амалга ошириладиган чора-тадбирлар хусусида фикрларини ўрганди.

ННТлар вакиллари “ННТлар уйлари”ни ташкил этиш, ННТлар фаолият юритиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш ва давлат грантлари миқдорини ошириш ҳамда амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳам ўз таклифларини билдиришди.

Шу каби ўрганишлар республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам олиб борилади.

ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси