ННТ ташаббуси билан "Бешкуби" тоза ичимлик суви билан таъминланади

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда  Жиззах вилояти Зомин тумани “Бешкуби” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа координатори М.Бекмирзаев ва Зомин тумани “Бешкуби” ҚФЙ фаоллари ҳамда “Жиззах Бунёдкор” МЧЖ мутахассиси Ё.Убайдуллаевлар “Ингичка” ва “Толли” аҳолиси билан биргаликда, қишлоқларни тоза ичимлик сув билан таъминлашни лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш учун ўрганишлар ўтказдилар.

 “Жиззах Бунёдкор” МЧЖ ва “Бешкуби” ҚФЙ томонидан тоза ичимлик сувини қазиб чиқариш жойи аниқланди, қувурларни тортиш йўналишлари қишлоқ аҳолиси билан маслаҳатлашилган ҳолда белгилаб олинди.

ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси