Семинар жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари роли ҳамда аҳамияти, ижтимоий фаоллигини ошириш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида ўтказилди. Ўз навбатида аҳоли ижтимоий қатламлари орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишда профилактика ишларини амалга ошириш бўйича ННТ раҳбар ва ходимлари салоҳиятини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган тегишли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда “Фуқаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини ошириш” Давлат дастури амалга оширилмоқда.
Семинар давомида “Ижтимоий соҳада фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва ННТлар ўртасидаги самарали ҳамкорликни яратиш”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий механизмлари”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш – ННТлар салоҳиятини ривожлантириш омили” каби мавзуларда амалий мулоқот ва маҳорат дарслари ўтказилди.
Якунда Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан эълон қилинадиган танловлар, хусусан, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар, улардан самарали фойдаланиш механизмлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди, хулоса ва таклифлар билдирилди
ЎзННТМА ва ЎзННТҚҚФ
Аxбороm хuзмаmu