ННТ қуролли тўқнашувлар ҳудудларидан қайтган оилалар реабилитациясига кўмаклашади

Наманган шаҳрида ЎзННТМА аъзоси, “Барқарор Ҳаёт” ҳалқаро илмий-маърифат маркази Наманган вилоят филилалининг АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси грант дастури доирасида “Наманган вилоятида истиқомат қилувчи қуролли тўқнашувлар ҳудудларидан қайтиб келган оилаларни реабилитациясига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида ҳамкорлик натижадорлигини таъминлаш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг, "Репатриантларнинг жамиятга қайта мослашувини таъминлаш учун олиб борилаётган тадбирларда масъул идоралараро ишчи гуруҳнинг ҳамкорлигини таъминлаш" мавзусида бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда асосан репатриантлар мавжуд ҳудудларда улар билан жамиятга қайта мослашув ишларини ташкил этишда комплекс ёндашувни тадбиқ этишга амалий ёрдам кўрсатиш, репатриантларнинг фарзандлари билан ишлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг, айниқса маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорлик қилиш механизмларини йўлга қўйиш ҳамда мазкур ишларни олиб борилишини мониторинг қилиш, уларга манзилли ёрдам беришда мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотларининг иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ресурсларини сафарбар этишга оид долзарб масалаларни муҳокама қилинди.

ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси