ННТ фаолиятида самарали коммуникациялар

Андижон шаҳридаги "Лазмз” ўқув марказида жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “ННТ фаолиятида самарали коммуникациялар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда ННТ фаолиятида коммуникатив мулокот тизимини янада ривожлантириш хамда ахборот алмашинувини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Тренинг Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Андижон вилояти бўлими томонидан Қўқон шахридаги “Эзгу ният” имконияти чекланган болаларни иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг БМТ “Луч света” дастурида ғолиб бўлган “Қоронғу оламга ёруғлик нури” деб номланган лойихаси доирасида ташкил этилди.

Семинарда мулоқот турлари, улардан самарали фойдаланиш усуллари, нут маданиятини шакллантириш, омма билан ишлашда таъсирчан, жозибали нутқдан фойдаланиш каби масалалар кўргазмали тарзда тушунтирилди.

Иштирокчилар берилган топшириқларга гуруҳларга бўлинган ҳолда бажариб, мавзулар юзасидан ўз тақдимотларини тайёрлашди.