Жорий йил 6-7 апрель кунлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Д.Мирзаев ва бўлим бошлиғи С.Мамановлар бошчилигида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Навоий вилоятида ташкил этилган референдумга оид ташвиқот тадбирлари ўтказиш бўйича Тарғибот гуруҳи аъзолари билан жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этишди.
Мазкур Тарғибот гуруҳи вилоятимизда фаолият юритаётган фаол нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат таркибда тузилди. Қайд этиш керакки, Ассоциация ҳузурида бу таркибдаги тарғибот гуруҳининг тузилиши ушбу сиёсий жараёнларда илк марта ННТлар фаол жалб этилмоқда.
Ишчи гуруҳ вакиллари вилоятнинг Навоий шаҳри, Қизилтепа, Кармана туманларидаги ўндан ортиқ маҳалла фуқаролари йиғинларида, таълим масканлари, оилавий шифокорлик пунктлари, тадбиркорлик марказлари ва ННТларда бўлиб, аҳолининг турли қатлам вакиллари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, нафақадаги отахон ва онахонлар, устоз-мураббийлар билан юзма-юз мулоқотда бўлишди.
Учрашув давомида тарғиботчилар янгиланаётган конституциянинг мазмуни ва унга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Ишчи гуруҳ аъзолари йиғилганларга Референдумга оид тарғибот материалларини ҳам улашишди ва 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга, муҳим сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмасликка чақирдилар.
Қолаверса, тарғибот тадбирларида ишчи гуруҳ аъзоларига аҳоли томонидан пенсия ва нафақа, уй-жой, мерос, ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда бандлик масалалари юзасидан ҳам саволлар билан мурожаат қилишди.
Кўтарилган масалаларни тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ҳал этишга, қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун таклифлар тайёрлашга келишиб олинди.
ЎзННТМА Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси