Наманганда яшил маконлар яшнамоқда

2022 йил ноябр ойида “Яшил макон” умумиллий лойиҳасининг "Долзарб 40 кун"лиги тадбирлари доирасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан етказиб берилган 400 дона кўчатлар Наманган вилоятининг ижтимоий, маданий ва турар жой обектлари ҳудудидаги ерларга экилган эди. Ўзбекистон ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари С.Халилов ва ЎзННТМА бўлим бошлиғи С.Мамановлар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан амалга оширилган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.

Жумладан, Косонсой туманидаги “Баҳористон” МФЙда экилган кўчатларнинг бугунги кундаги ҳолати кўздан кечирилди. Кўчатларни  томчилатиб суғориш услубида парваришланиши тошлоқ худудда самарали натижа бераётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Жорий йилда ҳам вилоятнинг бошқа ҳудудларида “ННТ боғи”ни ташкил этиш, кўчатларни тегишли тартибда парваришлаш бўйичп режалар белгилаб олинди.