Наманганда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди

15 март - Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни юртимизда 1996 йил 26 апрель – Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилингандан бошлаб нишонланиб келинмоқда.

Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси Наманган вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан тизимда фаолият юритаётган ҳодимлар, меҳнат фаҳрийлари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси И.Каримов сўзга чиқиб, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси билан биргаликда шу кунгача қилинган ишлар, ҳамкорлик натижалари, қолаверса, келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳоли ўртасида истеъмол маданиятини ошириш борасида муносиб ҳисса қўшиб келаётган, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда фидокорона хизмат олиб бораётган тизимнинг 5 та туман (шаҳар) ижро этувчи аппарати раисларига ЎзННТМАнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини улашди.

Тадбир давомида, Наманган вилояти Адлия бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар ҳисоб рўйхатида фаолият олиб бораётган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси Наманган вилояти ҳудудий бирлашмаси ҳамда "Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш" жамиятлари федерациясининг 11 та  туман (шаҳар) жамиятларига давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари топширилди.

ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси