Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори ҳамда 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармонини вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида кенг тарғиб қилиш, давлат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги кучайтириш мақсадларида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлими ўзига хос янгича услубни жорий этган холда иш ташкил этмоқда.
Наманган вилоятида 520 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларни барчасини бир мақсад йўлида бирлаштириш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган янгиланиш ва ривожланишнинг ижобий жиҳатлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ННТларни иштирокини фаоллаштириш борасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлимининг ташаббуси билан жойларда нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат органлари вакиллари билан учрашувлари соҳалар йўналишида ташкил этилмоқда.
Бугунга кунга қадар спорт соҳасидаги ННТлар билан соҳани ривожлантириш борасида шундай тадбир ўтказилган бўлса, эндиликда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти Наманган вилоят ва туман бўлимлари вакиллари иштирокида “Грант лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари” мавзусида маҳорат сабоқлари ташкил этилди.
Наманган шаҳридаги Бандлик бошқармаси мажлислар залида 30 июнь куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5012-сон Қарори ҳамда 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сонли Фармонини вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида кенг тарғиб қилиш, давлат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги кучайтириш ҳамда давлат гранти танловлари тартиб-тамойиллари масалаларига бағишланган давра суҳбати ва маҳорат сабоқлари ўтказилди.
Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси ҳудудий бўлимининг фаолияти юзасидан ва ассоциацияга аъзоларни қўллаб-қувватлаш борасида, аъзолар сафини кенгайтириш, 2021 йилга режалаштирган тадбирлари тўғрисида ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи И.Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги ПФ-6181-сонли Фармони ва ПҚ-5012-сонли Қарорини вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида кенг тарғиб қилиш, энг аввало нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг маъсулиятини янада ошириш ва бу борада давлат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги кучайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият қурилишида мустаҳкам ўрин эгаллаб, давлатнинг тенг ҳуқуқли шеригига айлантиришга кўмаклашиш масаларида вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи З.Ахмадхўжаева, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти хамда давлат гранти танловлари тартиб-тамойиллари тўғрисида Жамоат фонди директори Н.Нуралиеваларнинг маърузалар тингланди.
Ҳалқаро грант танловларида фаол иштирок этиб келаётган Республика "ISTIQBOLLI AVLOD" ижтимоий-ахборот марказининг Наманган вилояти бўлими бошлиғи Р.Нуриддинова ва “Мен ва оилам” жамоат бирлашмаси раҳбари М.Абдухалимова томонидан грант лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнлари тўғрисида амалий маҳорат саюоқлари ўтилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят бўлимининг асосий мақсади давлат ва жамият қурилишининг устувор вазифаларини амалга ошириш, эркин, очиқ ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда жамоат ташкилотларининг ташкилий ва интеллектуал ресурслари ҳамда саъй-харакатларини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ишларига қаратилган тадбирларда ННТларни соҳалар ва йўналишлар бўйича муаммоларини таклифларини ўрганиш мақсадида туркум давра суҳбатлари, грант лойиҳаларини тайёрлашга бағишланган мастер-класслар, ННТ ходимларини хуқуқий билим ва кўникмаларини ривожлантириш соҳасида тарғибот тадбирлари ташкил этиш режалаштирилганлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти Наманган вилоят ва туман бўлимлари вакиллари иштирокидаги мазкур тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини ўзларига керакли ахборотларни олиш билан бирга мавзу юзасидан бир қатор таклифларни билдирдилар. Шунингдек ижтимоий шериклик доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА жамоат фондлари томонидан давлат гранти танловлари эълон қилинмоқда.
Грант танловларига истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги ННТларни кўпроқ жалб этиш ва уларга лойиҳаларни тайёрлаш жараёнларида қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида атрофлича тушинчалар берилиб маҳорат сабоқлари ўтказилди.
Иштирокчилар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан турлича таклифлар, ечимини кутаётган муаммолар бўйича кўплаб фикрлар билдирилди.
Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари доимий комиссияси аъзоси Ахмаджон Алохўжаев, “YUKSALISH” умумиллий харакати вилоят бўлими бош мутахассиси Фазлиддин Юнусовлар иштирок этиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни таклиф этдилар.