Наманганда ҳам “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акцияси доирасидаги тадбирлар бошланди

Жорий йил 25 ноябрь куни Наманган вилояти Наманган шаҳридаги “Машраб” номли кинотеатр биносида 25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро кунидан бошлаб 10 декабрь – Халқаро Инсон ҳуқуқлари кунигача бўлган даврни қамраб олувчи 16 кунлик бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кенг қамровли тадбирлари вилоят миқёсида ҳам ўтказилишига старт берилди. Ушбу тадбир давлат ва нодавлат ташкилолари учун ўтказилди.

 “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акциясига бағишланган тадбирларни ташкил этишда ўқув юртлари, махалла ва ташкилотларда оиладаги зўравонликни олдини олиш бўйича давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиш, тақдимотлар,одоб ва аҳлоқ борасидаги урф-одатлари, анъаналарини эътироф этган холда бугунги ривожланишда минталитетга ёт бўлган зарарли одатлардан холис бўлиш борасидаги тавсияларни тарғиб қилиш борасида амалий маслахатлар берилди.