Наманган вилоятидаги “ННТлар уйи”да Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан вилоятлик ННТларга қулайлик яратиш мақсадида ахборот-ресурс маркази ташкил этилди.
Очилиш маросимида ЎзННТМА Кенгаши раиси К.Ишанходжаев ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари С.Ҳалиловлар иштирок этиб, ахборот ресурс маркази вилоятдаги ННТларга бир қатор қулайликлар яратиши, иш самарасининг ошиши ва техник амалий ёрдам кўрсатилиши орқали ҳисоботлар топширилишида беминнат хизмат қилиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Очилиш маросимида иштирок этган ННТлар ахборот ресурс марказининг ташкил этилганлиги ННТлар учун яратилган яна бир имконият ва иш фаолиятида маълумотлар алмашиниши, иш сифатининг яхшиланишига олиб келиши таъкидладилар.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси Наманган вилоят бўлинмаси, “Qiziltepa clean water” нодавлат нотижорат ташкилотининг йиллик хисоботлари ахборот-ресурс марказидан топширилди.
ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси.