ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббускорлигида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлими билан вилоятдаги гендер масалалари, одам савдосига қарши курашиш, зўрлик ва тазийққа учраган аёлларни реаблитация ҳамда реинтеграция қилиш йўналишида фаолият олиб бораётган ННТлар ўртасида ижтимоий ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Хусусан, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлими ЎзННТМА Наманган вилоят худудий бўлинмаси, вилояти “Ijtimoiy himоуа” жамияти, “Barqaror hayot” ҳалқаро ижтимоий-маърифат марказининг вилоят филиали, вилояти “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази”, Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий-ахборот марказининг вилоят бўлими ва “Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси” вилояти бўлимлари билан ўзаро ижтимоий ҳамкорлик қилиш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришга йўғрилган муштарак мақсадлар белгилаб олинди.