21 декабрь куни Ўзбекистон мудофаасига кумаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Мурожаатнома – дастурий, ҳуқуқий, сиёсий ҳужжатдир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Кенгашнинг вилоят, туман ва шаҳарлар бўлинмалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида баён этилган йўналишлар ҳамда уларни амалга ошириш учун қайд этилган вазифаларга бирма-бир тўхталиб ўтлиб ўтилди.
Таъкидландики, Давлатимиз раҳбарининг парламентга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси аслида дастурий, сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Зеро, биринчидан, Мурожаатномада Президентнинг мамлакатни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишлар бўйича нуқтаи-назари баён қилинган бўлса, иккинчидан, Мурожаатнома сиёсий, иқтисодий, ғоявий-мафкуравий қоидалар билан бир қаторда, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятига тааллуқли аниқ таклифларни ҳам ўзида акс эттиради.
Шу маънода кенг жамоатчилик ўртасида мазкур Мурожаатнома ва унинг мазмун моҳиятини тарғиб қилиш, ундан келиб чиқадиган вазифларни келгуси иш режаларда акс эттиришга келишиб олинди.
Тадбир якунида Ўзбекистон мудофаасига кумаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгашига ЎзННТМАга аъзолик гувоҳномаси топширилди.
ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси