Мурожаат ижобий ҳал этилди

Жойлардаги ННТлар ва аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ЎзННТМА ходимлари ва ишчи гуруҳ вакиллари томонидан Андижон вилоятида ўтказган учрашувлардан бирида Жалақудуқ тумани, Навоий МФЙ, А.Халилов кўчаси, 33-уйда истиқомат қилувчи Умидахон Пайзиева ишсиз эканлигини, аммо қўлида ҳунари борлигини, тикув машинаси бўлса, чеварчилик билан шуғулланишга имкони етишини айтиб, мурожаат қилди.

Куни кеча мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ЎзННТМА ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида Умидахон Пайзиевага тикув машинаси хайрия сифатида тақдим этилди.

Умидахон Пайзиева мурожаати ижобий ҳал этилганидан миннатдор. Келгусида тикувчилик билан шуғулланиб, оиласига даромад  келтириш баробарида маҳалла қизларига ҳунар ўргатишни ҳам режа қилмоқда.

 

ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси