ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, "ЎзАрхив" агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Наманган шаҳар бўлими билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир ватан байроғи" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга, "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонунининг қабул қилиш зарурати, Давлат байроғи ва унинг рамзи тарих билан нечоғлик чамбарчас боғлиқлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирганлиги шунингдек, унинг тузилиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир якунида, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси