Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор Тараққиёт мақсадлари деб номланган ҳужжат қабул қилди. Ўртага ташланган мақсадлардан бири глобал сил эпидемиясини йўқ қилишдан иборат.
Бунинг учун ҳукуматлар, халқаро донорлар, фуқаролик жамияти ва хусусий ташкилотларнинг биргаликдаги ва барқарор ҳаракатлари талаб этилади.
Сил касаллигининг аҳоли саломатлигига бўлган салбий таъсири ва жиддий ижтимоий-иқтисодий оқибатлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, бу борада ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Шарқий Европа ва Марказий Осиёда туберкулёз (ТБ)га қарши кураш бўйича ҳамкорлик масалаларига бағишланган минтақавий Саммит бўлиб ўтмоқда.
ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси, Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазирлиги, USAID, “STOP TB PARTNERSHIP”, “Global TB caucus” ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур Саммит 2023 йил сентябрь ойида БМТнинг туберкулёзга қарши курашиш бўйича ўтказиладиган юқори даражадаги йиғилиш олдидан ташкилаштирилди.
Саммитда асосий эътибор 2023-2030 йиллар учун ЖССТ Европа минтақаси учун силга қарши ҳаракат режасини амалга ошириш дастури ижроси ҳамда силга қарши курашишда Марказий Осиё мамлакатлари тажрибасини оммалаштириш масалаларига қаратилди.
Тўрт кун давом этадиган ушбу самиттда мамлакатимиз вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Гибрит шаклда бўлиб ўтаётган Саммит сессияларида касаликка қарши курашиш бўйича тарғибот воситалари ва улардан фойдаланиш бўйича амалий кўрсатмалар, сил касаллиги бўйича «Global fond»нинг грантлари ва силга қарши курашда миллий стратегиялар, Европа ва Марказий Осиёда сил касаллиги пандемиясининг келажакдаги таъсирини юмшатиш учун глобал силга қарши гуруҳ аъзолари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида сил касаллигига қарши курашиш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси ва таклифларини такомиллаштириш масалалари кенг қамровли муҳокамалардан ўтказилмоқда.
Шунингдек, силга қарши курашда парламент аъзолари ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида парламент аъзолари, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қўшма йиғилишлари ўтказилиши режелаштирилган.