Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси муҳокама қилинди

Жорий йилининг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сони фармонига асосан “2019-2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси”ни амалга оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда соҳа мутахассислари, экспертлар ушбу Фармон доирасида амалга оширилиши белгилаб олинган “Йўл харитаси”даги устувор вазифаларни муҳокама қилишди.