Тошкент вилояти “Ёшлар маркази” конференция залида ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда “NIHOL” маркази ННТ ташаббуси билан “Мигрантлар, меҳнат муҳожирлари ва одам савдоси қурбонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда секторлараро ёндошув бўйича ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда, Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Сиёсий партия вакиллари, Оила ва хотин-қизлар, Ички ишлар, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати, ННТлардан 30 нафар вакил иштирок этди.
Учрашувдан кўзланган мақсад, мигрантлар, меҳнат муҳожирлари ва одам савдоси қурбонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда секторлараро ёндашув бўйича ҳамкорлик, шунингдек, соҳадаги ижтимоий шериклик масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида, вилоят Ички ишлар боқармасининг бўлим бошлиғи Д.Тоштемиров одам савдосига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик базаси ва норматив ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда вилоятда одам савдоси қурбонлари ҳақида маълумот берди.
Бундан ташқари, Ҳалқ депутати вилоят Кенгаши депутати ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати, оила ва хотин-қизлар, Ёшлар агентлиги вилоят бошқармалари вакиллари ҳам мавзулар юзасидан таклиф ва тавсияларини баён этдилар.
Тадбир сўнгида, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи И.Холматов иштирокчиларни маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ташкилотлари ва бизнес тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ёндашуви ва кутилаётган натижалари юқори бўлишлиги учун йиллик тадбирлар режасини хамкорликда ишлаб чиқишни таклиф қилди.
ЎзННТМА Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси