Бугун ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари малака ошириш маркази билан ҳамкорликда Наманган шаҳар ва туманлардан жалб этилган МФЙ раислари иштирокида “Грант лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг мухим жиҳатлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари И.Каримов Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган "Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш" мавзусидаги 1-танлови ҳамда "Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этишга кўмаклашиш" мавзусидаги 2-танлови мазмун моҳияти, танлов эълон қилинишидан кўзланган мақсад бўйича атрофлича маълумот берди.
Шундан сўнг, маърузачи иштирокичларга маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан маҳалладаги аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тайёрланадиган ижтимоий лойиҳаларга қўйилган мезонлар, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналиши бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда эътибор бериладиган муҳим жиҳатлар, лойиҳа аризасини тўлдириш тартиби тўғрисида ҳам батафсил тушунча берди.
Семинар давомида ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан грант танловлари тарғиботи учун тайёрланган буклетлар тарқатилди.
Семинар якунида грант танловида иштирок этиш истагини билдирган МФЙ раисларининг саволларига батафсил жавоб берилди.
ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси