«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
 
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 25 августда маъқулланган

          1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 839–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 223-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади). 

          2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
          ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 
          давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 

          3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 



Ўзбекистон Республикаси
Президенти вазифасини бажарувчи                                               Ш.Мирзиёев


Тошкент шаҳри, 
2016 йил 22 сентябрь 
№ ЎРҚ-410