Марказий Осиёда биохилма-хилликни сақлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Бугун Тошкентда Марказий Осиёда биохилма-хилликни сақлаб қолиш, чўлланиш жараёнининг олдини олиш, мавжуд ўрмон ва чўлларнинг ҳозирги ҳолатини сақлаб қолишга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикасидан делегатлар иштирок этишди.

Шунингдек, ушбу семинарда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вакиллари ҳам қатнашди.

Ушбу семинарда асосий эътибор Марказий Осиёда биохилма-хиллик, флора ва фауна оламини асраб қолишда ўрмон ва чўлларнинг ўзлаштирилиши, табиатга ва экотизимга бўлаётган таҳдидларни одини олишга қаратилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масаласига қаратилди.