Жорий ийлнинг 23 октябрь куни Тошкентда Марказий Осиёда биохилма-хилликни сақлаб қолиш, чўлланиш жараёнининг олдини олиш, мавжуд ўрмон ва чўлларнинг ҳозирги ҳолатини сақлаб қолишга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикасидан делегатлар иштирок этишди. Шунингдек, ушбу семинарда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вакиллари ҳам қатнашди.