Мақсад – кадрлар салоҳиятини ошириш

Фарғонада ЎзННТМА билан ҳамкорликда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш Жамоат Фонди томонидан амалга оширилаётган “Фуқаролик жамияти ташкилотларини раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

Унда вилоятдаги нодавла нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцияцияси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар мактаби жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини оширишдир.

Тренинг иштирокчилари фуқаролик жамияти ташкилотларини молиялаштиришнинг мавжуд механизмлари, давлат грантлари учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш, халқаро лойиҳалар ва давлат грантларни амалга ошириш учун ННТларнинг салоҳиятини ошириш борасида кўникмаларга эга бўлишди.