ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари иштирокида “Грант лойиҳаларини тайёрлаш ва тақдим қилиш" мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда давлат гранти танловларида иштирок этиш тартиби, ижтимоий аҳамиятли давлат гранти лойиҳаларини тайёрлаш, тақдим қилиш ва амалга ошириш, шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган бешинчи ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган учинчи давлат давлат грантлари учун танловларнинг мавзу, йўналишлари ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Якунда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят, туман ва шаҳар бўлимларига ЎзННТМАга аъзолик гувоҳномалари топширилди.