Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда ЎзННТМА Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, "Аёл ва Замон" маркази ва Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Яхшидан боғ қолар” шиори остида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Акцияда Термиз шаҳрининг "Аму соҳили" маҳалласида жойлашган кам таъминланган оилалар вақтинча жойлаштириладиган кўп қаватли ётоқхона атрофига ва “Лутфий” кўчасида истиқомат қилувчи "Темир дафтарга" киритилган оилалар хонадонларига мевали ва манзарали дарахтлар экиб берилди.
Ушбу акция вилоятдаги "Аёл ва Шодлик", "Аёлларни касбга йўналтириш" марказлари, Ўзбекистон сартарошлар ассоциацияси ва миллий Паралимпия қўмитаси Сурхондарё вилоят бўлимлари ҳамкорлигида Ангор туманида ҳам давом эттирилди.
Тумандаги "Навбаҳор" ва "Шарқ гули" маҳаллаларида жойлашган кам таъминланган ва "Темир дафтарга" киритилган хонадонлар ҳам кўкаламзорлаштирилди.
Ободонлаштириш ва дарахт экишда иштирок этган маҳалла мутасаддилари ва шу ҳудудда истиқомат қилувчи фаоллар акция ташкилотчиларидан мамнун эканликларини билдириб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.