Бугун ЎзННТМА Кенгаш раиси К.Ишанходжаев ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди бошқарув раиси С.Халиловлар режага мувофиқ, Жамоат фондининг биринчи грант танлови ғолиби бўлган Тошкент шаҳридаги ННТлар лойиҳаларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ишларини олиб борди.
Унда “Qalb ekologiyasi”, “RENESSANS” ва “INKLYZIV HAYOT” ННТ раҳбарлари билан учрашилиб, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган қатор камчиликларни бартараф этиш, лойиҳалар самарадорлигини ошириш ва эълон қилинаётган грант танловларида жамиятимиздаги долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган ижтимоий лойиҳалар билан иштирок этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Шу каби мониторинг ишлари ҳудудларда ҳам давом этади.