Наманган вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси мажлислар залида “Янги Ўзбекистон — жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли фаол аъзоси” мавзусида “Конституциявий қонун лойиҳаси ва референдум”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосиацияси ҳамда Барқарор Ривожланиш Маркази ташаббуси билан ЎзННТМА вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилди.
Тадбирда, маърузачилар томонидан жамият ва шахс, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТлар тўғрисида лойиҳага киритилган янги нормалар хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Наманган вилояти бўлимига 2 дона Брайль алифбосида тайёрланган Конституциявий қонун лойиҳаси топширилди.
ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси