Кўнгилдан унган яхшилик. 3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни”

Бугун Соғлом авлод учун фонди Навоий вилоят филиали томонидан Ногиронлар реабилитация маркази вилоят минтақавий филиалида 3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Соғлом авлод учун фонди Навоий вилоят филиали вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларидаги ЎзЛиДеП гуруҳи аъзолари, ЎзННТМАнинг Навоий вилоятидаги ҳудудий координатори Бабакулова Клара Темировна, имконияти чекланганлар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.

Вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган концерт дастури барча йиғилганларга байрам кайфиятини улашди. Соғлом авлод учун фонди Навоий вилоят филиали томонидан имконияти чекланганларга тақдим этилган байрам совғалари ҳам байрам шукуҳига шукуҳ қўшди.

Ушбу тадбир давомида шунингдек, жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди илгари сурилган Марҳабо Юлдашева сайловчиларга сайловолди дастурини тарғиб этди.

Таъкидланганидек, 38 – Навоий сайлов округидан номзоди кўрсатилган Марҳабо Юлдашева ўз сайловолди дастурида бир қанча вазифаларни илгари сураётгани, агар депутат бўлиб сайланса ушбу вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш, ўзи сайланган ҳудудда ҳар бир қатлам вакиллари орасида таждбиркорликни, айниқса, хотин-қизлар ўртасида ишбилармонлик кайфиятини янада ошириш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун бор куч ва имкониятини аямаслигини таъкидлаб ўтди.