Жорий йилнинг 16-18 октябрь кунлари “Radisson” меҳмонхонасида Ўзбекистоннинг Тошкентдаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истамбул режаси доирасида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тармоғининг коррупцияга қарши курашиш ва ноқонуний активларни қайтаришга бағишланган ўнинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Илгари ушбу форматдаги учрашувлар Бухарест (Руминия), Киев (Украина), Батуми (Грузия), Париж (Франция), Остона (Қозоғозистон) Боку (Азарбайжан) ва Прага (Чехия)да бўлиб ўтган.
Мажлисда Албания, Арманистон, Озарбайжон, Босния ва Герцеговиня, Эстония, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Молдова, Мўғилистон, Руминия ва Украина каби давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, шунингдек, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ЎзННТМА кенгаши раиси ўринбосари К.Абдуллаев ва адлия соҳасидаги халқаро экспертлар иштирок этишди.